Агар

Агар
81 views
13 November 2017 - 5:00

«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН

 

 

АГАР

Ким билади, бир куни
Илтифотни ўрганса мағрур тераклар,
Олма дарахтига ақл кириб,
Хоҳлаганига берса ўз мевасини,
Панжасига тикан кирган шeр
Табибнинг уйига келса бир куни,
Этикнинг остида қолган чумоли
Бўкириб юборса, оламни бузиб,
Тинчлик рамзи фақат кабутар,
Фақат кабутаргина бўлмаса…
Балким, мен ҳам шоир бўларман,
Тушунтириб айтарман мен ҳам гапимни.
1977

 

(87)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (58-саҳифа.)

(давоми бор)