Россияда фақатгина 925 минг ўзбекистонлик меҳнат патенти билан ишлаётгани хабар қилинди

Россияда фақатгина 925 минг ўзбекистонлик меҳнат патенти билан ишлаётгани хабар қилинди
32 views
16 November 2017 - 10:33

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, “Жаҳон” ахборот агентлиги 15 ноябрда Россия Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда Россияда 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 925 минг ўзбекистонлик меҳнат патенти билан ишлаётгани тўғрисида хабар берган.

Агентликнинг ёзишича, бу рақам Ўзбекистон ҳукумати идоралараро комиссиясининг Россияга қилган сафари доирасида ўтказилган учрашувлар пайтида айтилган.

8 ноябрь куни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко Тошкентга расман иш сафари билан келгани тўғрисида хабар берар экан, биргина Петербургда 1 миллион ўзбекистонлик мухожир меҳнат қилаётганини билдирган эди.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий ҳисоб-китобларига кўра, Россияда 2,6 миллион ноқонуний яшаб келаётган муҳожир мавжуд.

ЎХҲ хабарлар бўлими