Мен сендан хат эмас, хавотир олдим

Мен сендан хат эмас, хавотир олдим
46 views
17 November 2017 - 5:00

«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН

 

МЕН СЕНДАН ХАТ ЭМАС, ХАВОТИР ОЛДИМ

Мен сендан хат эмас, хавотир олдим
Бу чексиз оқшомнинг бир чеккасида.
Мен сени жуда оз қувонтиролдим,
Мен сенга жуда кўп битдим қасида.

Ким қўйиб берар бу туйғу исмини
Ким ўйлаб топади янги ибора –
Бора-бора тордир дунё мазмуни,
Фақат шу кўзларинг кенгдир тобора…
1976

(91)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (60-саҳифа.)

(давоми бор)