Ёмғир

Ёмғир
125 views
19 November 2017 - 5:00

«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН

 

 

ЁМҒИР

Дарахтлар қора ёмғир ичида.
Ариқлар пўртана, тошқин.
Йўловчилар фавқулодда жиддий,
Қадамлар қандайдир шошқин…

Ана, юзин ёмғирдан бурган
Фақат эшик кўчада қолар.
Шаҳар қарар ялтироқ йўлга.
Шаҳар акси кўзгуда – қалъа…

Бир дераза тубидан фақат
Аёл сузиб чиқар баъзида,
Ойна аро ёмғирга боқар,
Аквариумда сув парисидай.
1975

(93)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (61-саҳифа.)

(давоми бор)