Дўстлар элтиб қўйинг мени уйимга

Дўстлар элтиб қўйинг мени уйимга
111 views
20 November 2017 - 5:00

«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН

 

ДЎСТЛАР, ЭЛТИБ ҚЎЙИНГ МЕНИ УЙИМГА

Дўстлар элтиб қўйинг мени уйимга,
Бу сархуш вужудни уйига элтинг.
Кучсиз елкаларда кўзини юмган
Бу бошни уйига элтингиз энди…

У таниш дераза олдига бориб,
Ўзига келади бармоқлар бир зум,
Сархушлик пардасин тумандай ёриб,
Санчилар ойнага карахт ва узун.

Ва бўғиз тўлади куюк титроққа,
Ҳирқирар кимнингдир сирли отини –
Бу… парча муз каби шаффоф идрокка
Балиқдай ёпишиб қолган хотини…
1976

 

(94)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (62-саҳифа.)

(давоми бор)