Биринчи қор

Биринчи қор
35 views
22 November 2017 - 5:00

«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН

 

  БИРИНЧИ ҚОР

Осмон тиниқ , оппоқ бўлди бу кеча,
Бу кеча биринчи қор тушди.
Мулойим тонг отди. Фаррошлар
Йўлакни жимгина артишди.

Дарахтларда – оппоқ сукунат.
Ҳаво – қотиб қолган таажжуб.
Новдалардан гоҳ қор тўкилар
Қизлар нигоҳидай ерга – жим.

Қорга кўмилди-ку ер аллақачон,
Мен-чи, ҳамон севаман сени!
1975

 

(96)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (63-саҳифа.)

(давоми бор)