Тонг маҳали

Тонг маҳали
20 views
27 November 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

ТОНГ МАҲАЛИ

Тонг мaҳали эшитиб қолдим сеҳрли шитир
Ва тингладим бу шитирни мен ютиб нафас…
Балки турна биз томонга қайтаётгандир,
Балки унинг қанотидан чиқмоқда бу сас.

Балки булут сас чиқариб кўкдан йўқолди,
Тўкилдими ё новдадан қишки оҳор?..
…Шунда тенгсиз гўзалликни мен куриб қолдим –
Кўйлагини алмаштириб киярди баҳор!
1973

(101)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (66-саҳифа.)

(давоми бор)