2017 йилнинг 8 ойида Ўзбекистондан 577 933 нафар ёшлар чет элга иш қидириб чиқиб кетган

2017 йилнинг 8 ойида Ўзбекистондан 577 933 нафар ёшлар чет элга иш қидириб чиқиб кетган
60 views
27 November 2017 - 17:20

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 2017 йилнинг 8 ойида Ўзбекистондан577 933 нафар ёшлар чет элга иш қидириб чиқиб кетган. Уларнинг 2,5 фоизи вояга етмаганлардир.

Бу ҳақда Ёшлар иттифоқининг марказий кенгаш йиғилишида эълон қилинган маълумотларга таяниб, Diydor aziz сайти хабар қилди.

Айтилишича, Андижонда 70 мингдан ортиқ, Фарғонада 65 минг ва Бухорода 64 мингдан зиёд ёшлар чет элларда ишламоқда.

“Ёшлар иттифоқи кенгашида ёшлар иш қидириб чет элга чиқиб кетаётганлигининг сабабларини ўрганиб, ечим излаш кимнинг вазифаси эканлиги сўроқ остига олинган”, дейилган хабарда.

Биргина Россияда, расмий маълумотларга қараганда, қарийб 2 млн. ўзбекистонлик меҳнат мигранти бор.

ЎХҲ хабарлар бўлими