Учаётган қўзичоқ

Учаётган қўзичоқ
27 views
29 November 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

   УЧАЁТГАН ҚЎЗИЧОҚ

Учар у подадан анча нарида,
Булутларга яқин учар қўзичоқ:
Она қўй маъраши қулоқларида,
Кўзлари олдида ям-яшил ўтлоқ.

Ерда иккитадир унинг сояси, –
Она бургут унга ҳамсоя учар:
Кўзлари олдида таниш қояси
Ва ҳали қанотсиз, оч бургутчалар…
1972

(103)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (67-саҳифа.)

(давоми бор)