Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича МХХ терговчиларининг найранглари

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича МХХ терговчиларининг найранглари
113 views
30 November 2017 - 16:01

2017 йилнинг 16 ноябр куни таниқли Тошкентлик адвокат Майоров Сергей Александрович (SIMAY.COM адвокатлик фирмаси) 159-модданинг 4-қисми билан айбланаётган журналист Абдуллаев Бобомурод Қодировичга нисбатан қўзатилган жиноят иши бўйича юридик ёрдам кўрсатиш учун МХХ тергов изоляторига ордер ва ариза тақдим қилган.

Бундан икки кун ўтиб адвокат 59-35-28 телефон рақами орқали гуруҳ терговчиси Веселов Александр Александрович билан боғланган ва ўз ҳимояси остидаги Абдуллаев Б.Қ. билан учрашув вақтини белгилашни сўраган. Терговчи адвокатнинг илтимосини, журналистнинг ишини олиб бораётган, МХХ катта терговчиси Тўрақулов Нодирга етказишга ваъда берган.

Афсуски, шу кунга қадар МХХ терговчиларига қилинган кўп сонли мурожаатлар жавобсиз қолмоқда. Шу вақт мобайнида адвокат ариза ва шикоятлар билан:

  • Ўзбекистон республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати тергов бошқармаси раҳбари Бусигин О.В.
  • Ўзбекистон республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Иноятов Р.
  • Ўзбекистон республикаси Бош Прокурори Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович
  • Ўзбекистон республикаси президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович

ларга мурожаат қилган.

Аммо, ҳозирча ҳеч қандай жавоб олинмаган.

2017 йилнинг 1 октябр кунидан буён МХХ тергов бошқармаси терговчилари, 2017 йилнинг 2 октябр куни Бош прокурорга ёзма равишда шикоят билан мурожаат қилиб, шиоятни кўриб чиқишга ва мурожаатга ҳам жавоб беришни ваъда қилган Бош прокурор ўринбосари Алишер Мирасилов қабулида бўлган адвокат М.Т.Парпиевани (“MUQIM HIMOYA” адвокатлик фирмаси) ўз ҳимоясидаги Б.Абдуллаев билан учраштиришмаяпти.

Адвокатнинг шикоятига мудофаа органлари, миллий хавфсизлик, солиқ ва божхона назорати бўйича бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажурувчи  Н.Н.Жалолов ёзма равишда жавоб бериб, унда шикоятнинг кўриб чиқиш учун Ўзбекистон республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати тергов бошқармаси раҳбари Бусигин О.В.га жўнатилгалиги айтилган.

Шу тарзда, Ўзбекистон республикаси Бош прокуратурасининг масъулятсиз амалдорлари аниқ жавоб бериш ва адвокатни ҳимояси остидаги мижози билан учрашиши масаласини ҳал қилиш ўрнига, шикоятни адвокат устидан шикоят қилаётган МХХга кўриб чиқиш учун жўнатмоқда. Ўзбекистон республикаси Бош прекуратурасида бундай амалдорларга жой йўқ! Президент Ш.Мирзиёев бекорга, Ўзбекистондаги ислоҳотларга қарши саботаж қилаётган прокурорларни ЎҒРИЛАР деб атамади…

Адвокатлардан яна бири Тўлқин Орифжонов саломатлиги муносабати билан ҳимоясидаги Б.Абдуллаевнинг ҳимоясида қатнашишни рад этди.

Айни пайтда, Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳига Бобомурод Абдуллаев (Усмон Ҳақназаров) иши бўйича қўлга олинган Шавкат Оллоёровнинг ота-онаси мурожаат қилди. Улар ўғилларининг уйида тинтув ўтказилганлигини ва МХХ ходимлари Б.Абдуллаев, Ш.Оллоёров ва Р.Салаевлар биргаликда қайд этилган фотографияни топишгани ва олиб кетишганини, шунингдек ўғилларининг ҳимояси учун собиқ МХХ ходимини тайинлашганини, у эса жиноят иши ва ўғиллари Шавкат Оллоёровнинг қайси моддага асосан айбланаётганлиги ҳақда маълумот беришни истамаётгани ҳақида айтишди.

Кейинчалик, таҳминан 20 октябр куни Тошкентда МХХ ходимлари томонидан, мутахассислиги иқтисодчи бўлган ва “Озодлик” радиосининг русча блогида ва Фарғона.ру агентлигида  босилган қатор мақолалар муаллифи Ҳаёт Насриддинов ҳибсга олинди. Шунингдек Ҳаёт Насриддинов турли тахуллуслар остида ва турли нашрётларда рус тилидаги ўткир публицистик танқидлар билан ҳам чиқиш қилиб турган.

Бу жиҳати билан у, МХХ қўлида бўлган Бобомурод Аюдуллаев (Усмон Ҳақназаров) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)га ўхшайди.  Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат) ўтган йилнинг июл ойида қўлга олинган, Бобомурод Абдуллаев (Усмон Ҳақназаров) эса шу йилнинг 27 сентябр куни ҳибс қилинди. Афтидан учалалари ҳам бир иш бўйича маҳкамага тортилади, яъни ЖКнинг 159/4-моддаси билан айбланаётган “Бобомурод Абдуллаев” иши бўйича.

Айбланаётган уч кишининг ҳам  Каримов режимининг фаол танқидчилари эканлиги ғалати кўринмаяптими? Бу уларнинг хусусиятларини ва шахсиятларини боғлаб туран ягона нарсадир.

Улар бир-бирларини умуман танимасликлари ҳам мумкин!

У ҳолда, МХХ терговчиларининг Акром Маликовни Бобомурод Абдуллаев билан юзма-юз кўриштиришга олиб келишлари нимани англатади?

Бобомурод ва Акромни танийдиган барча одамларнинг айтишларича, улар бир-бирларини ҳеч қачон танишмаган ва бир марта ҳам учрашишмаган.

Бу ҳолат, 1999 йилнинг 16 февралидаги портлашлар иши бўйича тергов остида бўлган  Бахром Абдуллаев билан боғлиқ ҳолатни эслатмаяптими? Ўшанда у портлашлардан анча аввал қўлга олиниб, Тошкентни портлатган террорист сифатида отиб ташланган эди.

Агар Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ўз йўлига содиқ қолса, у ҳолда улардан, бу журналистлар ҳеч ҳам журналист эмас, балки ҳақиқий “давлат тўнтарувчилари” эканлигини исотлаш учун яна бир неча радикал қадамларни кутиш мумкин бўлади.

Бунинг учун камида бир, ёки ҳатто иккита портлаш зарур!

“Йиғим-терим” (“Жатва”) номли фантастик роман қораламаси билан бу журналистларнинг айблови холис эканлигига ҳеч кимни ишонтираолмайсиз.

Буларнинг барчаси муолифат билан Мирзиёев ҳукумати ўртасидаги бошланган (ёки шундай туйилаётганми?) илиқлик жараёнини тўхтатиш мақсадида қилинмоқда.

Аниқроқ қилиб айтганда, Каримов режимининг (бундан келиб чиқиб МХХнинг ҳам) Бош Душмани Мухаммад Солиҳнинг ватанга қайтиш эҳтимолини тўсиш мақсадида. Акс ҳолда унинг исми дастлабки айбловнинг абсурд “ажрим”ига нима учун киритилган эди…

30.11.2017 й.
Сурат Икрамов
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи раиси

E-mail: surat.i@rambler.ru,   suratikramov@gmail.com