Дўстларни дилхаста қилмаслик учун

Дўстларни дилхаста қилмаслик учун
35 views
01 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

ДЎСТЛАРНИ ДИЛХАСТА ҚИЛМАСЛИК УЧУН

Дўстларни дилхаста қилмаслик учун,
Сен фақат ўзингдан қиласан гина.
Ўзгалар ҳолидан кулмаслик учун,
Сен ўзингдан кулдинг жимгина.

Не бор бу дунёда сўздан оғирроқ?
Сен – ўша сўзларга абадий ҳаммол.
Сени кўрсатишмас одамлар бироқ
Ана, келяпти дея, қаҳрамон.

Кулсанг… йўқ кулмадинг парда ортида,
Йиғласанг… маъқулдир танҳо куйганинг.
Ўзингни севмайсан, етиб ортади
Сени ўзгаларнинг севгани.

1973

(105)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (68-саҳифа.)

(давоми бор)