Кўзойнак

Кўзойнак
27 views
05 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

КЎЗОЙНАК

Ёмон алдар экан алдаса
Дарахтлар… Бир куни қарасам,
Айёрларча, олма шаклида,
Гулла-а-a-б турипти менинг ҳассам:
Қани унга тезроқ қарисам!

Дуч келганга тўқиб ҳар хил байт
Мен бунда парвосиз юрибман ўйнаб,
Лекин мени қайдадир, шу пайт
Излаб юрар етим кўзойнак!..

1973

 

(109)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (70-саҳифа.)

(давоми бор)