Шунчалар бахтли бўладими…

Шунчалар бахтли бўладими…
76 views
06 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

ШУНЧАЛАР БАХТЛИ БЎЛАДИМИ…

Агар шу кўксимга,
сен бош уриб турган кўксимга,
ханжар билан урсалар эди,
балки мен йиғламас эдим ҳеч.

Лекин ҳозир йиғлагим келади
кўксимга эгилган бошингни кўриб,
йиғлагим келади –
сен мени,
мен сени,
баҳор эса, иккимизни қучиб турганда…

-Оллоҳим, шунчалар ҳам бахтли бўладими киши?!
1973

(110)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (70-саҳифа.)

(давоми бор)