Баҳорда

Баҳорда
17 views
09 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

БАҲОРДА

Бирдан қисқаради тун ёниб,
Кунлар узоқ-узоқ чопади.
Онасин йўқотиб қўйган Дунёни
Қуёш кўчалардан топади.

Кўксим юпқалашди бир ой ичида,
Кўриниб қолди-ку бу юрак.
Бу аҳволда қалтисдир жуда
Атроф билан ёнма-ён юрмак.

1977

 

(113)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (75-саҳифа.)

(давоми бор)