Муаммони илдизи шу ерда…

Муаммони илдизи шу ерда…
48 views
09 December 2017 - 11:58

“Электросет” га пул тўлагани кирган эдим. Иккита аёл ходимлар билан уришаётган экан. Свет талаб қиляпти. Жуда ҳам кўп ўчаётган эмиш. Аёлларни жанжалига бурчакда компютер чуқиллаб ўтирган йигит аввалига эътибор бермади.

Авжига чиққанда шарт ўрнидан туриб “опа, бери келинглар, илтимос”, деди. Аёллар олдига келгач, қўлига қоғоз ва қалам олиб, аёлларга чизиб кўрсата бошлади “мана бу – трансформатор. 1000 ҳўжалик учун мўлжалланган. Фалонча кв миқдорда свет кўтаради. Ҳаво совуса нима бўлади? Эҳтиёжингиз уч ҳисса ортади. Тўғрими? Нима учун ортади? Чунки, газ йўқ. Ҳамма электр қурилмалардан фойдаланади. Бу падарланат трансформатор одамларда газ йўқ, кел, ишлайверай, демайди. Қизиб кетса шартта ўчади, қўяди.

Қолаверса, лимит деган нарса бор. “Главний” Подстансадан автомат ўчиши бор. Муаммони илдизи қаерга кетяпти? Газ йўқлигига. Газ нима учун йўқ? Газни сотамиз! Тушуняпсизми, опа? Нима учун сотамиз? Мана шу саволга жавоб топинг. Муаммони илдизи шу ерда”.

Бояги чизиб кўрсатаётганига жаҳл билан нуқта қўйди. “Мени ҳам уйимда свет йўқ. Икки ёшли болам бор. Ўтирибман. Аламимми муаммога даҳли йўқлардан олмаяпман. Сизларга руҳсат”, деди. Икки аёлни тарвузи қўлтиғидан тушиб, бир оғиз ҳам гап қайтармай чиқиб кетди. (c)

Sayyid Islom

facebook.com