Туғилган кун

Туғилган кун
24 views
14 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ТУҒИЛГАН КУН

Йиғи келар, келмайди кўзёш.
Келар илҳом, шеър-чи ёзилмас.
Бу ўттиз ёш эмас, бу юз ёш.
Қор ёғмоқда, излар босилмас.
Сени ўртар бултурги ҳислар,
Масофамас, тутун орада.
Қор ёғару босилмас излар
Оқ дока остида ярадай.

1979

 

(118)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (77-саҳифа.)

(давоми бор)