Турналар ҳақида баллада

Турналар ҳақида баллада
39 views
14 December 2017 - 8:00

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

ЎХҲ редакцияси

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ФАСЛЛАР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ТУРНАЛАР ҲАҚИДА БАЛЛАДА

Турналар жуда ҳам донишманд қушлар,
Улар садоқатли, меҳрибон, марддир.
Улар биладилар, ватан дийдорини
Қўмсаб азоб чекмоқ улуғ бир дарддир.

Юрагида юксак-юксак туйғулар
Билан бу диёрни соғиниб қайтиш
Учун олисларга кетади улар.
Ақл бовар қилмас зийрак бу қушлар

Изғириндан ҳуркиб кетмайди асло
Ватанни тарк этиб аллақайларга.
Чекинган баҳорни олиб келиш чун
Улар ҳар куз учиб кетиб қолади.

Агар улар иссиқ ўлкага эмас,
Тўлсин деб эмас бу осмон офтобга,
Учиб кетишса гар абадул-абад
Кириб қолиш учун «Қизил китоб»га.

Кимдан ўрганамиз сидқу виқорни,
Ким олиб келади кетган баҳорни?

(давоми бор)