Қор

Қор
82 views
16 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ҚОР

Фақат Oктябрга эмас,
Сенга-да шараф-шон бўлсин, қор!
Агар омон борса бойчечак
Сен ҳақда баҳорга сўйлаб беради.
Баҳор эшитганини,
Қўнғироқдай жаранглаб ёзга айтади.
Ёз ҳам сал-пал қўшиб ўзидан,
Кузга етказади сен ҳақда хабар.
Фақат куз сочлари сумбула
Кўнгли бўш фасл
Сен ҳақда йиғлайди тинимсиз.

1978

(120)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (78-саҳифа.)

(давоми бор)