Баҳор

Баҳор
102 views
17 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

БАҲОР

Қуш билан одамнинг манфаатлари
Ҳали-вери дуч келиб қолмайди.
Ҳозирча дарахтда ухламас одам,
Кун кечирмас қурт-қумурсқа еб.

Ёки бирорта қуш дўкон олдида
Навбатда турмайди мен билан.

Ҳатто энг рашкчи эркак ҳам
Қушдан рашк қилмайди ўз хотинини.

Шунинг учунмикан, баҳор айёми
Қушлар ёт тилларда қўшиқлар айтиб,
Эгаллаб олганда Ўзбекистонни
Қувончга тўламиз, хафа бўлмаймиз.

1979

 

(121)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (79-саҳифа.)

(давоми бор)