Ким янгиликка қарши?

Ким янгиликка қарши?
47 views
17 December 2017 - 8:00

Ўзбек миллатининг фожеаси
(тўртинчи мақола)

Бухоро Амирлиги, Қўқон Хонлиги, Хива Хонлиги – буларнинг барчасидаги таназзулга сабаблардан бири, шу салтанатнинг ичида ислоҳотларга қаттиқ қаршилик кўрсатиш эди.

Ислоҳот дегани, янгиланиш, янгилик. Ким янгиликка қарши? Эски бойлар. Энг ёмони бойлар айнан амалдорлар бўлгани!

Шу сабабдан янги ислоҳотларни жадаллаштириш учун Мансабдор – Олигархларга танлаш ҳуқуқини бериш керак.

Улар мансабдор бўлиб Президентга ёрдам берсин ёки Олигарх сифатида, мансабни топшириб ишчи ўринлари яратиш эвазига Президент ислоҳотларига ёрдам берсин.

Икки кемани ушламасинлар! Ушлаб қоламан дея,-Президентга зимдан қаршилик қилмасинлар. Чунки, Президентни Аллоҳ танлади ва унга бошқарув илмини берди.

Президентнинг бева-бечора, мазлум, мискин, мусофирларга бераётган ёрдами эвазига Аллоҳнинг унга нисбатан Ҳимояси янада кучаяверади ва жаноб Мансабдор – Олигархлар енгиласизлар ин ша Аллоҳ! Биттасини танлаганларинг маъқул, деб ўйлайман. Сизнинг Мансабдор ва Олигарх эканлигингизни билиш учун махсус хизматларнинг маълумоти шарт эмас, маҳаллада қўшнингиз ҳам буни билади, кеккайма фарзандингиз ҳам билдириб қўяди.

Ҳақиқатда мансабдорликдан истеъфо бериб, Олигархлик билан шуғулланаман десангиз, мол-мулкингиздан 2,5 фоизини бева-бечора, мискин, мусофирга садақа қилиб, ҳалоллаб олганингиз маъқул.

Тушунинг барча ривожланган мамлакатларда бу жараён бўлган ва Мансабдорлар Олигархликка ўтиш учун ўзлари истеъфо бериб кетганлар. Олигархлик бизнинг тилда – Тадбиркорликдир.

Ишонаманки Сизлар туфайли Қонунларимиз ҳам тартибга келади, Депутат ва Сенаторларнинг ҳам Ақллилари сайланади, Судьялар ҳам яхши маош олиб фақат Қонунга бўйсуниб ишлайдилар.

Давоми бор

Анвар Шукуров

facebook.com