ҚирғизистонЎзбекистонга электр энергияси экспортини бошлайди

ҚирғизистонЎзбекистонга электр энергияси экспортини бошлайди
31 views
17 December 2017 - 14:50

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Қирғизистон 20 декабрдан Ўзбекистонга яна электр энергияси экспортини бошлайди.

Tazabek нашрига кўра, бу ҳақда матбуотга Қирғизистон миллий энергетика холдинги бошқарув раиси Айбек Қалиев хабар маълум қилган.

Шартномага мувофиқ, қирғизистон томони 20 декабрдан 2018 йил мартига қадар Ўзбекистонга 550 млн кВт/соат электр энергияси экспорт қилиши лозим.

1 кВт/соатига 2,4 центдан нарх белгилангани эътиборга олинса, Ўзбекистон бу шартнома бўйича Қирғизистонга 13 млн 200 минг доллар пул тўлагани маълум бўлади.

Аввалроқ Қирғизистон Ўзбекистонга 2 центдан 1,25 млрд кВт/соат электр энергияси сотиш бўйича шартнома имзолагани билдирилганди. Бу қирғиз энергетикларининг жорий йилда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан имзолаган иккинчи шартномадир.

Қирғизистоннинг Ўзбекистонга электр бериши маълум муддат тўхтаб қолганди: Жорий йил 16 июндан қайта электр энергиясини сота бошлади.

Кейинги бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг аксар қишлоқларида электр муаммоси мунтазам кузатилмоқда. Айрим қишлоқларда кунига фақат бир неча соатгина электр берилади.

ЎХҲ хабарлар бўлими