Экспорт қилинаётган маҳсулотларга белгиланган бож тўловлари бекор қилинди

Экспорт қилинаётган маҳсулотларга белгиланган бож тўловлари бекор қилинди
30 views
18 December 2017 - 12:09

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда экспорт қилинаётган маҳсулотларга белгиланган бож тўловлари бекор қилинган. Бу борадаги фармонни президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрда имзолади.

“Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда таъкидланишича, қонунда белгиланган айрим махсус турдаги маҳсулотларгагина экспорт божлари сақлаб қолинади.

Фармонга биноан экспорт билан шуғулланувчи корхоналар экспорт лицензияси олиш мажбуриятидан ҳам озод қилинди.

Бундан ташқари ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни хорижга экспорт қилувчи ширкатлар чет элларда ваколатхоналар, савдо уйлари очиш ҳамда уларга консигнация асосида маҳсулот етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлди.

ЎХҲ хабарлар бўлими