Азоб

Азоб
25 views
19 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

АЗОБ

Ўртанмаган қолмасин аъзо,
Мени ўрта, тинмай ўрта, дил!
Ўхшамасин азобга азоб,
Оқсин, доим оқсин мўътадил.
Фарқ қилмасин эски янгидан,
Кўтарилсин қалб афсунгари.
Азоб отли оқим тагида,
Сувда ўсган бир гул сингари.

1979

(122)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (79-саҳифа.)

(давоми бор)