Туркия ëш ўзбек ишбилармонларини ўз университетларида ўқитиб бермоқчи

Туркия ëш ўзбек ишбилармонларини ўз университетларида ўқитиб бермоқчи
41 views
19 December 2017 - 22:04

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 19 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев томонидан қабул қилинган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) президенти Сердар Чам шундай баëнот берган.

Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан сўнг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кирганини таъкидлаган Анқара расмийси¸ ўз ҳукумати Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайëрлигини билдирган.

Чам сафари давомида Тошкент ва Анқара расмийлари ўзбекистонлик ëш тадбиркор ва ишбилармонларга трейнинглар бериш¸ уларни Туркия университетларида ўқитишни кўзда тутувчи келишув имзоланган.

Расмий нашрларга кўра¸ шунингдек томонлар Ўзбекистондаги тегишли вазирликлар ходимлари учун Туркиянинг экспорт соҳасидаги тажрибасини ўргатишга қаратилган турли семинар ва форумлар уюштириш борасида ҳам келишиб олган.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра¸ Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан Ўзбекистонда шу кунгача 23,6 миллион доллар миқдоридаги 700 га яқин грант лойиҳалари амалга оширилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими