Трамп таҳдид қилган 5 мусулмон мамлакатнинг овози маълум бўлди

Трамп таҳдид қилган 5 мусулмон мамлакатнинг овози маълум бўлди
25 views
22 December 2017 - 8:44

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош ассамблеясида Туркия ва Яманнинг Қуддус билан боғлиқ қонун лойиҳаси АҚШнинг таҳдидларига қарамай қабул этилди. Қарор 9 та рад овозга қарши 128 та қўллаб қувватлаш ва 35 та тарафсиз овозлар билан қабул қилинди.

АҚШ ўз молиявий ёрдамини тўхтатиши билан таҳдид қилган ўлкалардан Ироқ, Афғонистон, Мисир, Иордания ва Покистон таҳдидларга бўйсунмай қарор қабул қилиш учун овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ бош ассамблеясида кун мавзусига қўйилган қонун лойиҳаси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини “ноқонуний” деб ҳисоблашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, шунингдек қонун лойиҳасида Қуддус статусининг муҳокама қилиниши кўзда тутилган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими