Декабр

Декабр
33 views
23 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

ДЕКАБР

Рассом Шуҳрат Абдурашид хотирасига

Оёғимда декабрнинг муз занжирлари
Эриб-эриб тушар яшил арча ёнида…
Тиз чўкаркан мен январнинг оппоқ пойига,
Тилагинг не, деб сўрайди мендан Янги йил.

Тилагим шу: январингга айтгин аввало,
Қимирламай турсин бир зум, унинг пойига
Ёзиб олай, токи, шуни: февралингга айт,
Пуч ёнғоққа тўлдирмасин баҳор қўйнини.

Мартга буюр: бойчечакни қилмасин хазон,
Ёмон одам эмасмиз биз -тушунтир майга,
Декабрга хозироқ айт, вақт борида айт –
Дўстларимни ўзи билан олиб кетмасин!

1979

(124)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (81-саҳифа.)

(давоми бор)