“Самарқанддаги қотиллик” китоби муаллифи Крейг Мюррей Муҳаммад Солиҳнинг меҳмони

“Самарқанддаги қотиллик” китоби муаллифи Крейг Мюррей Муҳаммад Солиҳнинг меҳмони
15 views
24 December 2017 - 11:31

Ўзбекистонда давлат террори авж олган Каримов даврида Тошкентда Буюк Британиянинг мухтор элчиси сифатида хизмат қилган Крейг Мюррей (Craig Murray) Истанбулда Муҳаммад Солиҳ хонадонида меҳмон бўлди.

Крейг Мюррей, бошқа элчилардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистондаги инсон ҳақларининг топталишига томашабин бўлиб турмасдан, бу зулмга қарши ўз норозилигини очиқ ифода этган арбоб эди.

PS: Крейг Мюррей Буюк Британиянинг Ўзбекистонлаги мухтор элчиси лавозимида 2002 йилдан 2004 йилгача фаолият юритиб, кейинчалик сиёсий можаро билан лавозимидан олинган эди.

У бир неча маротаба Ғарб давлатларига нисбатан танқидлар билан чиқиб, уларнинг халқаро терроризм билан кураш ниқоби остида, Ислом Каримов режими билан ҳамкорлик қилишларини таъкидлаган. Шунингдек Крейг Мюррей Ўзбекистон президентини инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаган.

Крейг Мюррей минглаб нусхада чоп этилган “Самарқанддаги қотиллик” китобининг муаллифи. Китоб Мюррейнинг Буюк Британиянинг Тошкентдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган 2002-2004 йилларда тўплаган маълумотлар, хусусан, инглиз разведкасининг Ўзбекистондан Лондон ҳукуматига йўллаган махфий ҳужжатлари асосида ëзилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими