«Жаноб президент, Пайариқ тумани ҳокимини тартибга солинг»

«Жаноб президент, Пайариқ тумани ҳокимини тартибга солинг»
65 views
25 December 2017 - 12:57

Канадада яшаётган ўзбек бизнесвумени Шоира Хасановадан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат:

“Инвесторни мамлакатга элчи эмас, мамлакатдаги қонун устуворлиги, мамлакатда яратилган имкониятлар, шарт-шароитлар олиб келади. Ўзбекистон ўз фуқароларининг инвестициясини оёқ ости қилиб турган бир пайтда, яна кимни чақирмоқчи?

«Аввал хэш, кейин дарвеш» деган мақолни бувим кўп айтар эдилар.

Инвестор ким, у четдан келган бўлиши шарт эмас, у сармоячи – пули бор одам.

Мен 2011 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Челак шаҳарчасининг Челак Деҳкон Бозорини қуриб битказилишига ёрдам бердим. Бозордан менга 150 минг АКШ долларига 10 та дўкон беришди. Ҳозир мана шу бозорини Сенатор ҳоким Абдумўмин Жўраев бузиб ташлаб, ахлатхона қилганига 13 ой бўлди.

Бу одам қўлида бирор лойиҳаси бўлмасдан туриб, 2000 одамни иш билан банд қилган бозорини бузиб ташлаб, 13 ойдан бери ахлатхона қилиб, давлат бюджетига 2 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтириб ўтирса-ю, аммо нега унга жазо йўқ???

Ловозимда ўтириб бутун Пайариқ туманининг 6/4 қисмини сотиб бўлди бу бизнесмен Сенатор!

Менинг бозордаги 10 та дўконим ва мен каби дўкон олган бошқа тадбиркорларнинг ҳам фаолияти тўхтади. Бозорда жаъми 77 та дўкон қурилган эди.

Шунингдек ҳоким бозорнинг олдидаги автомобил туриш жойи ўрнига ноқонуний равишда 6 метрга 4 метр ҳажмда дўконлар қуриб, 36 тадбиркорга 5000 АКШ долларидан сотган. Бу ҳолатни ҳам ҳеч ким текширмади. Ҳозир айбини ёпиш учун олдини кўкаламзор қилибди. Бу ўз аҳлатини хас билан ёпиб қўйиш деганидан бошқа нарса эмас.

Жаноб президент, Пайариқ тумани ҳокимини тартибга солинг. Челак шаҳарчасининг 30 минг кишилик халқи олдида уят бўлади!!!”

Шоира Хасанова

facebook.com