Рауф Парфи Муҳаммад Солиҳ ҳақида

Рауф Парфи Муҳаммад Солиҳ ҳақида
87 views
25 December 2017 - 15:10

САФАРНОМА

Рауф Парфи ва Муҳаммад Солиҳ Болтиқбўйи сафарида бўлишган.

Рауф Парфи айтувди:

“Бир куни денгиз соҳили ёнидаги ўрмонда ўтирдик. Гулхан атрофида Болтиқбўйининг машҳур инсонлари бор эди. Улар бирма-бир Халқ қўшиқларидан айтиб бошлашди. Мен ўйлаб кўрсам битта ҳам қўшиғимизни ёддан билмас эканман, уялиб кетдим. Шунда Муҳаммад Солиҳ Халқ қўшиғидан айта бошлади. Атрофда жимжитлик чўккан эди. Фақат гулханнинг чирсиллаб ёниши эшитилар эди. Мен шунда шоирни қучоқлаб олгим келди.”

Бу қайси қўшиқ эди? Афсуски ёдда йўқ. Ёзиб олмаганмиз. “Шашмақом” ёки “Сегоҳ”дан эдими…

Мурод Човуш

Safarnoma

САФАРНОМАРауф Парфи ва Муҳаммад Солиҳ Болтиқбўйи сафарида бўлишган.Р.П. айтувди:” Бир куни денгиз соҳили ёнидаги ўрмон да ўтирдик. Гулхан атрофида Болтиқбўйининг машҳур инсонлари бор эди.Улар бирма-бир Халқ қўшиқларидан айтиб бошлашди. Мен ўйлаб кўрсам битта ҳам қўшиғимизни ёддан билмас эканман,уялиб кетдим. Шунда Муҳаммад Солиҳ Халқ қўшиғидан айта бошлади. Атрофда жимжитлик чўккан эди.Фақат гулханнинг чирсиллаб ёниши эшитилар эди.Мен шунда шоирни қучоқлаб олгим келди.”Бу қайси қўшиқ эди? Афсуски ёдда йўқ.Ёзиб олмаганмиз.”Шашмақом” ёки “Сегоҳ”дан эдими…

ADABIYOT MANZARALARI paylaştı: 22 Mart 2012 Perşembe

ADABIYOT MANZARALARI