Бобомурод Абдуллаев адвокат Майоров ҳимоясидан воз кечди

Бобомурод Абдуллаев адвокат Майоров ҳимоясидан воз кечди
63 views
26 December 2017 - 18:56

26 декабр куни маҳкум журналист Бобомурод Абдуллаев билан учрашган адвокат Сергей Майоров Абдуллаев унинг ҳимоясидан воз кечганини Элтуз мухбирига маълум қилди.

«Мен аллақачон Бобомуроднинг адвокати эмасман. Ишончим комилки, унинг рад жавоби адолатли бўлишига лойиқ ҳеч иш қилмадим. Бироқ биз позитив нотада ҳайрлашдик. У оиласининг суратини кўрсатганим учун мендан миннатдор бўлди», деди таассуф билан адвокат Майоров.

Бобомурод Абдуллаев Миллий Ҳавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябр куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Дастлабки пайтданоқ, афтидан МХХ босими остида, Абдуллаевнинг аёли Катя Балхибоева, адвокат Муножот Парпиева ҳимоясидан воз кечган эди.

Бобомурод Абдуллаев иши, қийноқларга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги президент фармони ёки унинг қонун устиворлиги ҳақидаги такрор-такрор чиқишлари билангина вазиятни ўнглаш мумкин эмаслигига яққол бир мисолдир.

Абдуллаевнинг ҳуқуқий ҳимоядан воз кечиши, уч ойдан зиёд МХХ ҳибсхонасида қолаётган журналистнинг мутлақо ҳимоясиз экани ва у, малакали адвокатни ишдан четлатишни истаётган СНБ ходимларининг буйруғини бажараётганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуллаев ишини МХХ терговчиси Нодир Тўрақулов суриштирмоқда. У бизнесменларга рейдерлик босқинлари билан танилган собиқ Сурхондарё вилояти МХХ тергов бўлими бошлиғидир.

Манба: Eltuz.com