Таниқли рассом Слава Охуновга 6 йиллик тақиқдан сўнг чиқиш визаси берилди

Таниқли рассом Слава Охуновга 6 йиллик тақиқдан сўнг чиқиш визаси берилди
58 views
26 December 2017 - 20:33

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Халқаро арт анжуманларига тез-тез таклиф қилинадиган ўзбек рассоми Вячеслав Охуновга олти йиллик сурункали раддиялардан сўнг хорижга чиқишга изн берувчи виза берилган.

Бу ҳақда “Озодлик” радиосига рассомнинг ўзи хабар қилди.

Ўтган йиллар давомида ўз ҳаракатланиш эркинлиги бузилгани устидан рассом Ўзбекистон республикаси ИИВ Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини (ОВИР) бир неча инстанция судга берган эди. Т

Рассомга чиқиш визаси берилмаётганини турли баҳоналар билан изоҳлаб келган ОВИР мулозимлари Вячеслав Охуновнинг мамлакатдан ташқарига чиқарилиши тақиқланган “қора рўйхатга” тиркалганини маълум қилиб қўлига қоғоз беришган.

Рассом икки йилдан бери чиқиш визаси ололмаётгани сабаби ўзининг диссидентлик қарашлари билан боғлиқ эканига шубҳа қилмаслигини айтади.

ЎХҲ хабарлар бўлими