Давомли бўлсин!

Давомли бўлсин!
18 views
27 December 2017 - 15:18

(Суратда: Би-Би-Си радиоси ходими Паҳлавон Содиқ ва Ўзбек диктатори. 1997 йил ноябр, Тошкент)

ЎзА менинг мақоламни жузъий қисқартириш билан чоп этди. Биринчи қадам. Давомли бўлсин!

Мақолага кирмай қолган иккита параграф мана шу:

“Аммо… унинг ўзи (Мирзиёев)да ҳам эскидан қолган бир нави авторитар ёндашув борлигини айтишимиз керак. Президент вазирларни турғазиб қўйиб, ёш болани тергагандек тергади ва “уч ойдан кейин ҳаммангни ишдан бўшаматан” деган сўзларни айтди.

Вазирлар ва ҳокимларни ҳисобдорликка чақириши тўғри ва зарур, аммо буни минтақада кенг тарқалган авторитар, масалан, Туркманистондаги каби бир услубда эмас, балки демократик, институтлашган бир кўринишда амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди” .

Паҳлавон Содиқ
ВВС радиоси ходими