“Бобомуродга озодлик”

“Бобомуродга озодлик”
88 views
29 December 2017 - 21:08

Ассалому алайкум. Жума муборак!

Бугун жума шайтон илғолмайдиган кун туш кўрдим.

Тушимда: Андижон фахрийларининг Бобур майдонидаги қатлиоми юз берган жойнинг рўпарасидаги кинотеатр ва ёнидаги Андижон меҳмонхонасини видеога олаябман ва гапираябман: “..мана бу кинохона девори, буниси меҳмонхона девори. Ўқлар шу ердан отилган. Ўзим ўша пайт бу жойда бўлмасам ҳам, Жиноят қандай содир бўлганига ақлим етади”, деябман.

Ажойибки, бу икки иншоатни ҳам фақат энг остки деворинигина кўрсатаябман. Яъни на кинохона ва на меҳмонхонани фасадини-ўзини суратини кўрмадим ва кўрсатмадим ҳам.

Девор ўша анча аввал вақтдаги эски сариқ рангдаги оҳакли уқаланаётган сувоқ эди.

Эрталаб турдим ва бу тушни эсладим. Аммо бу туш нега менга келди, мен у пайт ҳукумат қилмишларини эсламагандим.

Хўш Аллоҳ менга нимани билдирди?

Хайрон бўлдим.

Жума ўқидим.

Сўнг ФБ даги Султон Бурхоновнинг “Куни кеча Сурат Икромов журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ўз адвокати ёрдамидан воз кечганини хабар қилди. Кўпчилик ҳалиям президентнинг мурожаатидан сармаст бўлиб бу воқеага ўз фикрини билдирмади, тузукроқ шарх ҳам ёзмади”, постини ўқидим.

Шундагина тушундимки, Бобомуродни якка ташлаб қўйиш ҳуддики; Андижон қатлиоми, ундаги шаҳид қилинганлар, бедарак кетганлар; бекорга жон беришмаганлиги, буни биз уларнинг руҳлари Ўзбекистон келажаги халқ озодлиги йўлидаги ҳаракатлари қаторида тик турганлигини ва сир очилишини кутётганликларини; бандалар жонларини сўраб олувчи Зот эса, эндиликда гўёки тергай бошлагандай кўринди.

Ўқувчилар! Тушимдаги кинохона, меҳмонхона ва яна Навоий театрини, фасадини менга ва сизларга кўрсатилмагани шуни исботики; ўша пайтдаги ҳукумат телевидениясидаги шу уч иншаотни томига гўёки Акромийлар ўша ерга жойлашишиб ўқ узишган ёки шулар ўша жойларни ўт қўйиб портлатишган қилиб намойиш қилганди.

Биз шуни таъкидлаймизки: Йўқ бундай бўлмаган. Мободо халқ қурол олган бўлсада, улар ўзлари ва бошқа ҳукуматдан ёрдам сўраб чиққан фахрий ва истироҳат боғига бола айлантирган чиқишган ёшларни химоясида ушлашган.

Тўғри улар Андижон хокимиятига харомхўр прокурорни жазолашлари учун топширмоқчи бўлишган кўринади. Аммо Каримовнинг шавқатсизлиги дунё ҳамжиҳатини ҳам ханг-манг ахволга солиб юборганди. У ўзининг қуроли кучини етказиб келиб, комисарга ҳеч қандай диалогга кирмасликни уқтирган.

Мен ўзим Қирғизистонда туриб радиода бу қўмондонни манави сўзларини эшитдим: “..хей бола (қурол ушлаганларнинг бири билан гаплашмоқда) хей бола ёмон бўлади… сенларга автобус берамиз, хамманг бола чақанг билан ўтиришгинда, юртдан ўзларинг ҳохлашган томонга чиқиб кетиш…”, дейди.

Гўёки буларни омон қўйворадигандек. Булар кимки; юртдан ҳар кимни, бўлиб ҳам бир жамоат оилани ҳайдайди?! Шу дўқларни ҳамма эшитди.

Каримов вертолётда Бобур майдонини кузатиб айланмоқда. У ҳам эшитди ва жараённи контрол қилмоқда. Содда халқ эса унга “отамиз ҳозир қўнади. Важларимизни айтамиз!? –дея кутиширди.

Йўқ аримов пасткашлик йўлини тутди.

Тинчликда тўпланган оломонни пулемётларда “тўкишни” буюрди.

Аскарларга нима бўлувди? Нима улар ўз ота ва момоларини отаётганликларига ақллари етмадими? Менимча улар ўзбек эмас, балки арман полкидан келтирилган қонхўрлар эди. Ёки наша илғатилган ғаламислар бўлганди.

Биз ҳозирги Бобомуродни қамалиб, унга нисбатан қийнов қўлланаётганига юз фоиз инонамиз.

Буни қаёрдан биламиз.

Ҳудди ўша театр ва кинохоналарга отилган ўқлардан.

У Навоий ўзбек халқи донишманди, Бобур саркардаси майдони ва Андижон ўғлони Аббос Бакиров каби буюк ўзбек халқи юзига қараб, ўт отишганлигига ишорасидан англаб айтаябмиз.

Дўстларим ҳақиқатда мана бу киши ҳозир Бобомуродни озодлиги учун бизлар юриш қилмай қўйиб берсак таммом, ҳозирги янги президент ҳам: Халқ Андижонда ўз жанговор ”духи”дан ажраб қолган деб билади.

Шунда ҳар қайси энг актив яхшиларимизни олиб кетишаверишади. Шуни англангларки, ҳозирча янги президент унақанги қон тўкишга ҳадди сиғмайди. Чунки у ўзининг ҳўжайинини виски ичиб, иймонсиз ҳолида Яратувчисининг сўроғига рўбаро бўлгани ва ўзининг ҳам бошига золим тамғаси тушиб қолишидан жуда қўрқади.

Ҳамда у халқ ва дунё жамоатчилигидан ҳам ҳозирча қўрқиб турибди.

Келинглар юрт бўйича “БОБОМУРОДГА ОЗОДЛИК” транспаранти билан ҳокимият эшигига борайлик. АЛЛОҲ бирлашган ҳарактдаги бандаларига ЁР. Биссавоб.

Zohir Kashf

facebook.com