Бугун Абдулла Қодирий ҳибс қилинган кун…

Бугун Абдулла Қодирий ҳибс қилинган кун…
21 views
31 December 2017 - 11:50

Бугун (31 декабр) Абдулла Қодирий ҳибс қилинган кун экан (энг расво кун).

Ўзбек халқининг ноёб адиби, тенгсиз инсон шу куни қамоққа олинган! Кундузи эмас, тунда ҳибс қилишган!

Кутилмаганда ярим кечаси эшик тақиллаб, адиб хонадонига НКВДчилар кириб келган ва Қодирийни оила бағридан юлиб олишган!

Адиб ҳасад ва чақув қурбони бўлган!

Ўзимиздан бўлган ножинс ва зоти паст ёзувчилардан бири (бир нечтаси) Қодирий қатлига имзо чекишган!

Нега мен маддоҳ шоир ва ёзувчиларни ёқтирмайман! Чунки улар ҳар доим миллатнинг гулларини жаллодлар қўлига топширишга тайёр туришади!

Қодирийларимизни асрашни ўрганайлик!

Усмон Носирлар жувонмарг бўлмасин!

Омин! Миллатимизнинг чин зиёлилари омон бўлсин!

Улар йўлчи юлдузларимиздир!

Раҳимжон Рахмат

facebook.com