Темур Пўлатов: «Вести.уз»ни ўқиб…

Темур Пўлатов: «Вести.уз»ни ўқиб…
69 views
31 December 2017 - 20:00

(«Cogitationes poenam nemo patitur»- «Айтилган фикр учун ҳеч ким жазога тортилмайди»)

Ҳар сафар, тергов ишлари ва судлар ҳақида гап кетганида, уларнинг талқини учун беихтиёр эсимга институтимдаги лотин ва рим ҳуқуқи бўйича семинари тушади. Ҳуқуқ асосчиларининг ҳар бир гапи, худди Фемида тарозиларида тортилгандек, аниқлиги ва тортишувга ўрин қолдирмайди,бу эса маҳкама қарор чиқариш вақтида объектив ва максимал даражада адолатли бўлиш имконини беради.

Аммо мен сарлавҳага чиқаган ибора аслида замонавий қонунчиликнинг ўнлаб том моддалари ва циркулярлари билан тенг ва терговнинг оғир томларидан вазнлироқ.

30 декабр куни “vesti.uz” деб номланган русча сайтда “Ҳодиса” рукни остидаги “Жатва “(Йиғим”) иштирокчиси ўз айбини тан олди” сарлавхали мақолани ўқиб, ўйланиб қолдим.

Аввало: гап, арпа ёки маккажўхори топшириш бўйича планни бажармаган, ҳоким томонидан ўлгудай калтакланган фермер ҳақда деб ўйладим. Бундай ҳолат йиғим-терим даврида бизда тез-тез учраб туради.

Лекин матнни ўқий бошлагач, сўз зиндондаги маҳбус Бобомурод Абдуллаев, “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида мақолалар ёзган публицист ҳақида кетаётганини англадим. Маҳбуснинг тақдири ҳақида, Россия ва бошқа мамлакатлар матбуотидаги чиқишларни ўқийдиган жамоатчилик аҳли хабардор.

““vesti.uz””дагилар бу сафар унинг ишида яна нима топдилар экан?, дея ўйланиб қолдим.

Аммо мақолани ўқигач, бунга кетқазилган вақт учун афсус чекиб, гангиб қолдим. Чунки ёзилганларнинг барчаси, бошдан охиригача, бунинг буюртма мақола эканлигини кўрсатиб турар эди. Замонавий журналистика тилида уйдирмалардан иборат мақола “Фейк” деб аталади.

Бундай “фейк”лар одатда текширилмаган фактлар, бўхтонлар, фитнага қурилиб, шов-шувли суд маҳкамалардан олдин содда ўқувчилар фикрига таъсир қилиш мақсадида, гўёки ниҳоят адолат хавфли жиноятчини жазога тортди деган туйғуни яратиш учун қилинади.

Ха, асл мақсад – судланувчилар учун натижаси аниқ бўлган суд жараёнига таъсир ўтказишдир, чиқариладиган шафқатсиз ҳукмларга шубҳа уйғотмасликдир.

Ва булар ҳаммаси, қайтараман, суднинг ўтишини кутмасдан амалга оширилади.

““vesti.uz””нинг вазифаси (“тергалаётган Абдуллаев сўзларига кўра”) гўё мархум президент Каримовнинг ҳокимиятини зўравонлик билан ағдариш учун бир вақтнинг ўзида Тошкент, Навоий, Фарғона ва Урганчда кенг миқёсли “Йиғим-терим” акциясини ўтказишга тайёрганлик кўрилганлигини тасдиқлашдан иборатдир.

Терговчиларнинг талаби билан тез-тез алмашиб турадиган Абдуллаевнинг адвокатлари орасида, ва ёки бўлиб ўтадиган суд жараёнида шу оддий саволларни берадигани бўладими, билмайман:

1.Залда жиноят устида қўлга тушган жиноятчилар борми?
2.Давлатни тўнтармоқчи бўлганлар қайси махфий лагерларда тайёргарлик кўришган?
3.Қаерда ва қачон?
4.Қуролни қаердан олишган?

Ахир, бундай бутун жаҳонга шов-шув бўладиган акцияни тайёрлаш ва амалга ошириш учун Искандар Зулқарнайн (Александр Македонский) ёки Амир Темурнинг ҳарбий даҳоси керак-ку!!!

Ахир, муҳтамал “рақиб” минг маротаба кучли, тиш-тирноғигача қуролланган ва уни параноя(ваҳима) маҳсули бўлган хаёллар билан енгиб бўлмайди-ку!

Дарвоке, ваҳима ҳақида.

“vesti.uz” сайтининг фейкига кўра, Каримовни ағдариб ташлаш каби даҳшатли фикр Туркия билан, яъни “режанинг бош меъмори” шоир Муҳаммад Солиҳ билан “боғлиқ” бўлиб чиқмоқда.

Калтафаҳм кимсалар аклига босимни кучайтириш учун Солиҳ боз устига “русофоб” ва “фанатик” сифатида ҳам тасвирланади.Гўё режалаштирилган ваҳшийлик асосан Ўзбекистоннинг русийзабон аҳолисига қарши амалиёт!

Мен Муҳаммад Солиҳнинг оригинал шоир сифатида ўсишини ўн йилдан ортиқ вақт давомида кузатдим.

Унинг метафорик шеъриятини шоир дўстлари Виктор Соснора, Алексей Парщиков, Дмитрий Пригов, Иван Жданов ва бошқалар рус тилига таржима қилишган. Солиҳ эса ўз навбатида ўзбек ўқувчиларини уларнинг шеърияти билан таништирган.

““vesti.uz” нинг Солиҳни “фанатик” дея атаган бошқа лингвистик таърифига келсак. Ҳа, шоир фанатик эди, ўзбек совет адабиётидан бутунлай чиқариб ташланган Чўлпоннинг ҳақиқий шеърияти, Абдулла Қодирий ва Фитратнинг ашаддий фанатиги эди.

Солиҳнинг уйида ҳам бўлганман. Беш қаватли “Ёзувчиларнинг уйи”да, спартан (содда) турмуш тарзида жихозланган бир квартира. У ерда “русофоб” Солихнинг аждодлари украин ва поляк булган аёли мехмонларни хушмуомалалик билан кутиб оларди. У вазминлиги ва оилавий хузурга бўлган интилиши билан Муҳаммад Солиҳга ўз кучини тўла ижодга қаратишига имкон берарди.

Совет империясининг қулаши тўлқинида Солиҳнинг мусбат фанатизми уни ватани Ўзбекистонни мустақил фаровон мамлакат сифатида кўриш учун курашга сафарбар қилди.

Солиҳ кучли ишонтириш қобилияти, ростгўй ва ҳалоллиги билан, партия ташкил этиб, инсонларни бирлаштира бошлади.

Бундай инсонларга шовинистлар, уларни асл номлари билан – ўз мамлакатининг, халқининг ватанпарвари деб аташни истамай, уларга “русофоб” деган маккор лақабни ёпиштиришган эди.

Русофоблик ҳақида гапирсак, бундай жирканч қобилиятга Солихнинг президентлик сайловларида рақиби Ислом Каримов эга эди.

Унинг зуравонлик сиёсати туфайли кўплаб буюк рус шоирлари, олимлари мактаб ва олий ўқув юртларидаги ўқув дастурларидан олиб ташланди ва “биринчи президент”ни улуғловчи шоирлар билан алмаштирилди.

Россиянинг ўзи эса “қабохат империяси” сифатида тарғиб қилинди. Бугун Ўзбекистондан мажбуран кетган кўпчилик мутахассислар – врачлар, олимлар, журналистлар, рассомлар, театр ва кино ходимлари бекорга референдум ўтказишни талаб қилиб, Москвада Каримов ҳайкалини ўрнатишга қарши чиқишмаяпти.

Ўғирланган пуллар эвазига мармардан Каримов ҳайкалини ясашга рози бўлган инглиз ҳайкалтарош эса, бутун маданиятли дунёда, диктаторнинг шериги сифатида қаттиқ танқидга учрамоқда.

Ислом Абдуғаниевичнинг фобияларини таърифлаб беришга фақат психоаналитик Зигмунд Фрейд қодирдир.Ундаги энг хавфли ва фалокатли фобия “ўзбекофобия” бўлиб чиқди.

“Ўзбекистон кедажаги буюк давлат” шиори остида халққа яхшиликлар ва озодликни ваъда қилиб, натижада ҳеч кимни кўрмаслик ва эшитмаслик йўлини топди бу “башаранг қурсин!”.

У шундай чидаб бўлмас ҳаётий шарт-шароит яратдики, натижада ўзбеклар хорликда ўз оилаларини боқиш учун юз минглаб, миллионлаб бегона ўлкаларга кетишга мажбур бўлдилар.

Биринчи президент фобияларини санашда яна давом этиш мумкин, масалан “Майнафобия”, ўшанда у, “экинларни ўғирлаётган” майналарни йўқ қилишни буюрган эди. Бу эса бошқа зараркунандаларни кўпайишига сабабчи бўлиб, табиат мувозанатини бузди.

“Чинорофобия” тутаноги тутган бу кимса амри билан ўзбек халқининг чидамлилиги ва узоқ умрлилиги рамзи бўлган, юзларача асрлик чинорларни илдизи билан қўпориб ташланди.

Унинг ҳаракатларидаги энг ваҳший фобия эса “исломофобия” эди.

Зиндонга ташланган ва ватанидан сургун қилинган минглаб диндорлар бор бугун. Шу билан биргаликда унинг лаганбардорларининг кўрсатмаси билан барча масжидларда имомлар “Қиролни асра худойим” қабилида маърузалар ўқишарди.

Шу ўринда яна бир савол ўринли бўлади: Жорий президент Ш.М.Мирзиёевнинг ҳозирча суст бўлса ҳам, очиқ қадамлари барчанинг кўзи ўнгида жараён этаётган бир пайтда, бу ўлган ,”ёвуз ниятли диктатурани”ни ағдариб ташлашнинг кимга ҳам кераги бор?

Бошқа барча диктатура тузумлари каби бу ҳам ёлғон, асоссиз ваъдалар ва “ўзбекофобия” устига қурилган”. Диктатуранинг умри қисқа. Буни Ислом Каримов билан айни даврда хукмронлик қилган диктатор Роберт Мугабенинг кетиши ҳам кўрсатди.

Ва сўнгсўз ўрнида… “Вести.уз”даги фейк, аминманки, Ш.М.Мирозиёевнинг узоқ вақт чет элларда юрган Муҳаммад Солиҳ ва ватанига хизмат қилишга тайёр минглаб бошқа инсонларни ватанга қайтариш чақириғига зарба бериш учун ўйлаб топилган.

Темур Пўлатов

facebook.com