Бундай ҳолат дунёнинг бошқа биронта давлатида йўқ!

Бундай ҳолат дунёнинг бошқа биронта давлатида йўқ!
29 views
01 January 2018 - 13:31

Кимнидир куппа кундуз куни кўчанинг ўртасида, яна кимнидир хориждан уйига қайтиб келаркан аэропортда ёки чегарада ўғирлаб кетиб изоляторга ташлаш, ортидан уни қилмаган ишини бўйнига олдириш учун вахшийларча қийноқларга солиш ДУНЁНИНГ БОШҚА БИРОНТА ДАВЛАТИДА ЙЎҚ!

Бу қабиҳ ишни қилаётган ИИВ/МХХ тезкор ходимларига айтар сўзим шуки – КЎЗЛАРИНГНИ ОЧИНГЛАР!

Эртага кутилмаганда қўлингиздан мансаб кетиб ўзингиз ҳам ночор аҳволга тушиб қолганингизда бу зулм машинаси сизни ҳам аяб ўтирмайди! Бу тизимда ҳеч нарса кафолатланмаган.

Бир вақтлар сиз каби керилиб муштига зўр бериб юрган қанча ИИВ/МХХ ходимлари ўзлари мазлумга айланиб қолишганини эсланг.

Тизимни ўзгартириш ўзингизнинг қўлингизда. Эртага фарзандларингиз эркин ва фаровон юртда яшашини истасангиз тўхтатинг бундай амалиётларни.

Гумондорни ўғирлаб кетмасдан ёки бузуқ аёллар билан тил бириктирган ҳолда тузоққа туширмасдан ҳақиқий процессуал тартибда терговга жалб қилса ҳам бўладику!

Қилаётган ишингизнинг қанчалик тубанлигини қачон тушуниб етасиз??? Ўзингизнинг бошингизга тушгандами?

Султон Бурхонов

facebook.com