Сўз

Сўз
90 views
04 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

СЎЗ

Оғир ботар
Қўлимизга
Кимнингдир тиши.
Оғир ботар
Кўнглимизга
Арзимаган гап.
Оғир ботар
Бизга энди
Ботаётган қуёш.
Кўксимизнинг
Чап уфқига
Оғир ботар ой.

1979

(130)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (83-саҳифа.)

(давоми бор)