Ҳой, ким бор?

Ҳой, ким бор?
65 views
05 January 2018 - 16:52

ҲОЙ, КИМ БОР?!

Ўн кун ичида бошқа-бошқа уч одамдан ўзбек тили ва ёзуви аҳволига куйиниб ёзилган хат олдим.

Бир хурсанд бўлдим, бир хафа. Хурсанд бўлганим – хилма-хил турмуш ташвишлари аро тил ғамини чекаётган укаларимиз ҳам бор ва кўпайяпти! Хафа бўлганим – демак, кундалик тилимиз аҳволи тобора ёмонлашиб боряпти, аммо қайғураётганлар орасида нимагадир тил мутахассисларимиз кўринмаётир!

Лекин бугун гина замони эмас. Ким нимага қайғурса, вазифа ҳам ўшанга тушадиган замон ҳозир.

Нима демоқчиман?

Албатта, Тил ва адабиёт университетимизда бу ишга жиддий киришилганини эшитдик. Олқишлаймиз! Лекин тил ва ёзув халқ мулкидир, унинг тақдирини ўн беш-йигирма тилчи мутахассиснинг ўзига ташлаб қўйиш инсофдан эмас. Муқобил таклифлар ишлаб чиқиш замони келди.

Келинглар, тилимиз ва ёзувимиз аҳволидан пана-пасқамларда нолиб, ўз ёғимизга ўзимиз қовурилиб юравермайлик-да, ўртага чиқайлик. Ижтимоий тармоқлардаги каби ҳаётда ҳам қандайдир бир жамоатчилик гуруҳи ташкил этайлик. Унга чиройли бир от қўяйлик. Ёзувчи, шоир, тилшунос олим ёки бошқа соҳа одами юзма-юз ўтириб муҳокамани бошлайлик. Маслаҳатли тўй тарқамас, дейдилар.

Мурожаатимиз тил ва ёзув масалаларини озми-кўпми тушунадиган, тақдирига чинакамига жони ачийдиган барчагадир.

Нима дейсизлар?

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com