Ёмғир

Ёмғир
104 views
06 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

ЁМҒИР

У ерга айтмоқчи эди сирини,
Ҳайқира бошлади осмондан тушмай.
Ниҳоят тушунди ҳеч қачон сирни,
Айтиш мумкин эмас осмондан тушмай.

Жим бўлди… Тушди-ю ерга жимгина,
шивирлай бошлади шундоқ ойнадан.
Бари бир тушуна олмадим унга,
Фақат дил увушиб, титради бадан…

1972

(131)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (84-саҳифа.)

(давоми бор)