Президентнинг гапи Наманган постига ўтмайдими?

Президентнинг гапи Наманган постига ўтмайдими?
28 views
06 January 2018 - 13:53

Оламшумул ўзгаришлар, реформалар, ҳар-ҳил яхши гаплардан илҳомланиб шеригим билан Тошкентга йўлга чиқдик. Аввал Қўқондан Тошкентгача бешта (Чағали, Наманган, Чинор, Маёрский ва Роҳат) пост бор эди.

Сафаримиз давомидаги биринчи пост – Чағалида ҳеч ким йўқ. Президент тарафидан “Каламушлар”, деб айтилган Наманган постида чегарачилар тарафидан тўхтатилдик. (Тўғрироғи, ҳар-бир машина тўхтатиляпти ва паспорт текшируви ҳудди аввалги каби давом этяпти). Чегарачи ёнимдаги шеригимдан паспорт сўради. Охирги вақтлар кўча-кўйда ва фбда тарқалган хабарларга таяниб, шеригим гап очдилар: 

– биз бошқача эшитдик-ку? 

– нимани бошқача эшитасиз? 

– паспорт текширилмаётганини, президент айнан Наманган пост ҳақида гапирганини…

– Паспорт текширилмасин, деган буйруқ борми? Сиз сиёсатга қаршимисиз? Биз сизни синглингиз, онангизни деб турамиз… – дея сийқаси чиққан гапларни бошлаб қолди. Очиғи, мана шу каби гапларни эшитсам, машҳур филмдаги “космик кемаларимиз космосни забт этаётган бир вақтда…” деган жумлалар эсимга тушаверади.

Чегарачини жуда қўпол муомаласи асабимизни бузди. Савол берганимиз учун анчагача бир нималарни текширди.

Чинор постида тўхтатишмади. Маёрский пост олиб ташланган. Роҳатда ҳам ҳеч ким эътибор бермади. Биргина Наманган пост ҳали ҳам эски тузумда яшаётганга ўхшади. Давлат хизматидаги ҳодимнинг фуқаро билан қўпол ва менсимай гаплашиши ҳар қандай инсонни асабини бузмай қолмайди.

Ўйлаб қолдим, президент олий мажлисда сўзлаган нутқида айнан, эътибор беринг, айнан, Наманган постни гапириб ўтди. Ва алоҳида у ердагиларни КАЛАМУШГА тенглади. Шунча гапдан кейин ҳам постдагиларга ҳеч нима таъсир қилмагани кишини таажжубга солади.

Нима, Наманган постига президентни гапи ўтмайдими?

Саййид Ислом

facebook.com