Нарсалар

Нарсалар
30 views
12 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

НАРСАЛАР

Бу ипак кўйлакни сотувчи
Қоғозга ўрабди овора бўлиб.
Ҳали ҳам ўроғлик ётибди, ана,
Тушига кўмилиб.
Тушида елкамни кўриб ётибди.
Жавоннинг тушида кийимлар эмас,
Одамлар осилиб турар ҳамиша.
Одамга кўп нарса керак эмасдир,
Балки кўп нарсага керак одамзод.

1980

(134)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (86-саҳифа.)

(давоми бор)