Гулларим юлинди

Гулларим юлинди
71 views
16 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

ГУЛЛАРИМ ЮЛИНДИ

Гулларим юлинди –
Кел, гулим, кел, гулим.
Севгининг йўлинда
Кўзлари термулим.
Тўфонни ютдим мен –
Юрагим тилинди.
Бу фанни ўтдим мен,
Бу билим билинди.
Мен юлдим! Кул, гулим –
Tугади энди йўл!
Сўнгги бор юл, гулим,
Гулингни сен-да юл!
1980

(136)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (87-саҳифа.)

(давоми бор)