Тошкентдаги талабалар қўзғолонига бугун 26 йил тўлди

Тошкентдаги талабалар қўзғолонига бугун 26 йил тўлди
20 views
16 January 2018 - 16:48

Бугун 26 йил тўлди. Ўша кунларда раҳматли Неъмат Аминов бир ҳажвия ёзганди.

Бухоролик она Тошкентда ўқиб юрган Омон исмли ўғлига хат ёзади. “Омонжон болам, бегуноҳ талабаларни қон қақшатибсан. Мен сени шунинг учун Тошкентга юборганмидим?”, деб ёзғиради онаизор.

Аммо Омонжон буйруқни бажарганди, холос. Менинг эсимда қолган воқеалардан биттаси 86-ётоқхонадаги гаровга олиш ҳодисаси эди. Физика факультети талабалари маст ОМОНчилардан биттасини ушлаб олиб, 84-ётоқхонада ушлаб турилган 40 тача талабага алмашишган. Омонжонларнинг командири билан узоқ музокара олиб борилганди. Ғулом Мирзонинг “Ўққа тутар ўзбеклар, ўққа учади ўзбек” деган шеъри ҳам ўша кунларда “Эрк” газетасида босилган.

“ОМОНчидан қонли из, панжара бу, панжара” деб ёзганди яна бир шоир.

Неъмат акани ва ўша кунлари шаҳид бўлган икки талабани Оллоҳ раҳмат қилсин! Жиноятлар очилмай қолмайди.

Паҳлавон Содиқ

facebook.com