Тушдан сўнг

Тушдан сўнг
85 views
18 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ТУШДАН СЎНГ

Тушларинг пардаси кетар йиртилиб,
Туғила бошлаймиз беомон такрор.
«Ҳаёт ширин», деймиз минг бор эрталаб,
Минг бор бегонадир оқшомги иқрор.
Тушингни сўйлайсан тўшакда ётиб,
Бошсиз махлуқ ҳақда кечаги,
Сўйлайсан хотинга қахқаҳа отиб,
Ҳикоя қиласан узиб ичагинг.
Қўзингни очдингми – озодсан, бирдан
Занжир қуш мисоли кўкка учади.
Туш эмас, турмадан чиққандай, хурсанд,
Хотинни ўпасан. У ҳам қучади.
Ақлимиз бўлмайди ҳеч пароканда,
«Ҳаёт ширин» деймиз ҳар тонг, ҳар сафар –
Бургут тумшуғида муборак қондай
Ялтирар лабларда ўша фалсафа.

1980

 

(137)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (87-саҳифа.)

(давоми бор)