МХХ генерали нега ўлим гуруҳини тузганди?

МХХ генерали нега ўлим гуруҳини тузганди?
36 views
18 January 2018 - 14:10

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ генерали Шуҳрат Ғуломов қамоқхоналардаги айрим сиёсий ва диний маҳкумларни йўқ қилиш гуруҳини тузган.

Бу ҳақда «Элтуз» журналисти Айюб Мингбоевга исмини ошкор этмаслик шарти билан Ғуломов устидан очилган терговга алоқадор МХХ зобити сўзлаб берди.

Унинг иддао қилишича, шахсан генерал Шуҳрат Ғуломовнинг буйруғи билан 2010-2014 йиллар давомида элликка яқин диний ва сиёсий маҳкум ўлдириб юборилган.

Турмалардаги ноқонуний қатлнинг амалга оширилишини назорат қилган офицер Тоймуроз Алимов ҳамон МХХ бош аппаратида ўз ишини давом эттирмоқда.

Айни журналистик суриштирув юзасидан «Элтуз» нашри навбатдаги видеони тайёрлади.

Манба: Eltuz.com