Шоир

Шоир
29 views
22 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ШОИР
Рауф Парфига

Тамаки ҳидидан бўғилган девор,
Меҳмондан чарчаган дастурхон.
Унда олмаларнинг қолдиғи,
Ғийбатлар қолдиғи ётибди.
Курсида ўтирар кўзлари ботиқ,
Сочлари оқариб кетган қуш.
Сайрашни унутган,
Бизнинг тилимизга ўтиб олган у.
Бизнинг тилимизда гапирган куни
Сочлари оқариб қолган қуш.

1980

 

(139)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (88-саҳифа.)

(давоми бор)