Қозоғистонда автобуси музлаб қолган 41 ўзбекистонлик қутқарилди

Қозоғистонда автобуси музлаб қолган 41 ўзбекистонлик қутқарилди
63 views
22 January 2018 - 18:58

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида кетаётган Van Hool маркали автобус ҳаво совуқлигидан дизель ёнилғиси музлаб қолиши туфайли йўлда тўхтаб қолган.

Автобусда Ўзбекистоннинг 41 фуқароси ҳамда 2 қозоғистонлик – ҳайдовчилар – бўлган.

Бу ҳақда Оқмўла вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизматига таяниб, Тенгриньюс хабар қилди.

“Дарҳол, воқеа жойига полициячилар ва қутқарув хизмати ходимлари етиб келди. Барча йўловчилар ҳамда ҳайдовчилар махсус иситиш пунктига олиб кетилди, у Шўртанди тумандаги Бўзайғир қишлоғида жойлашган ўқув муассасаси биносида ташкил этилди. Жабрланувчилар иссиқ овқат ва ётоқ жойи билан таъминланди”, – дейилган Оқмўла вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълумотномасида.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобиль йўлида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонлик нобуд бўлди.

Уларнинг жасади 19 февраль куни Ўзбекистонга олиб келинди, айни пайтда, уларнинг шахсини аниқлаш ишлари бормоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими