Чет элларда ўқиган ёшлар иш жойларини яратар эди, аммо коррупция бунга йўл бермади!

Чет элларда ўқиган ёшлар иш жойларини яратар эди, аммо коррупция бунга йўл бермади!
61 views
23 January 2018 - 8:00

Ўзбекистон президентининг “Умид” жамғармаси 1997-2000 йиллар давомида 852 нафар йигит қизни дунёнинг ривожланган давлатларида Америкада,    Англияда,    ва Eвропада  бакалавр ва магистратурaда ўқитди.    Бундан ташқари мустақил равишда минглаб ёшлар ривожланган мамлакатларда таҳсил олишди.

“Умидчи” студентларнинг меҳнат фаолиятини мониторингги билан “Умид” фонди ўрнига ташкил этилган “Истедод” жамғармасининг мониторинг бўлими  шуғулланиб келмоқда (www.istedod.uz).

Афсуски,   чет элларда таълим олган ёшларни керакли жойларда фойдаланиш ўрнига  ушбу “Истеъдод”  жамғармаси раҳбарияти “Умидчи”ларни таъқиб қилиш,     ҳақорат қилиш ва шантаж қилиш  ишлари билан шуғулланиб келди.

“Умидчи” студентлар асосан кам малака талаб қилинадиган оддий ишларда ва кам маошли ишларга юборилди.    “Умидчи”ларнинг ойлик маошлари 10 (ўн) доллар қилиб белгиланган ҳолатлари жуда кўп учраганлиги оддий ҳол бўлган.    Бундан ташқари коррупцион амалдорларнинг “Умидчи”ларни тайзиққа олиши ва хўрлаши жуда ошиб тушган.    Натижада ишларидан қониқмаган,    тайзиққа ва хўрликка чидай олмаган “Умидчи”лар ватанни бирин-кетин тарк эта бошлашди.

Мамлакат ичида қолган саноқли “Умидчи”лар эса коррупцион амалдорларнинг ишларига аралашиб қолишди ва уларнинг хизматкорига айланишди.

 Чет элларда таълим олган ёшларимизга имконият яратилганида ва қўллаб қувватланганида рақобатбардош ва яхши маошли  иш жойларини “Умидчи” ёшларимиз бундан 15 йил аввал яратар эди.    Ўзбек ҳалқи бунақа мардикор бўлиб автобусларда ёниб кетмас ва Россияда ва Қозоғистонда хору-зор бўлмас  эди.

Қозоғистон ва Россия давлатлари чет элларда таълим олган ёшларидан унумли фойдалана билди. Натижада қозоқ ва рус ҳалқи ўзбек мардикорларни иш билан таъминлайдиган ҳалққa айланди.

Ўзбек ҳалқи тарихда бунақа хор –зор бўлиб қозоқ ва рус ҳалқига мардикорлик  қилмаган эди.

Афсуски ҳозирги давлат амалдорлари билан ривожланган давлат қуриш мумкин эмас.

Тоштемир Хидиров
Собиқ “Умидчи”.  
Америка Қўшма штатлари.  

Таҳририят почтасига келган мактуб