Қишлоқ одамлари

Қишлоқ одамлари
107 views
26 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ҚИШЛОҚ ОДАМЛАРИ

Уларнинг кўнгли очиқ дераза мисол.
Уч ойлик баҳордай ҳазилкаш улар,
Суҳбатлари узоқ ёзнинг кунидай,
Куз каби маъюсдир,
Қиш каби совуққон,
оғирдир улар.
У ерда бирорта онани
Ўғли ташлаб кетмас, ишонинг.
Лекин улар серташвиш
Менинг чўнтагимда ётган мактубдай.
Улар безовтадир,
Безовта бугун
Мен олган телеграмм сингари.

1980

 

(141)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (89-саҳифа.)

(давоми бор)