Масаланинг таги анча чуқур…

Масаланинг таги анча чуқур…
81 views
26 January 2018 - 10:01

Фарғоналик сўконғич, маданиятсиз, раҳбарлик лавозимини “Хўжайинлик” деб ҳисобловчи бебурд ҳокимнинг атрофидаги ялоқхўр ҳимоячилари, маддоҳларидан кўра, виждонли, иймонини бой бермаган, ориятли ва тўғрисўз инсонлар ҳийла кўпроқ экан!

Ҳурсанд бўлдим…

Шу баҳонада кўплаб ялоқхўр мунофиқларнинг ҳам асл башаралари очилди…

Тўғри, ҳали у ўз тегишли жазосини олганича йўқ…Ҳарҳолда, кўпчиликнинг нафрати унинг атрофида ўрмалашиб юрган ялоқхўрларини ҳам типирчилатиб қўйганининг ўзи катта гап…

Ҳалқнинг унга нисбатан нафрати ўлгунича бўйнида кетади…

Яна бир гап:

У – ёлғиз эмас. Ҳали ҳукуматнинг янги бошлиғи томонидан тайинланган шунга ўҳшаш каламушлар қайнаб ётибди!

Уларни тайинлаган одам буларнинг кимлигини билмайди деган гап ўринсиз…

Билмасдан тайинламаган.

Масаланинг таги анча чуқур…

Ёдгор Обид

facebook.com